Иқтисодчи Сергей Гуриев Россия Марказий банкининг ЕИ, АҚШ ва Канададаги активлари музлатилишини «мутлақо кутилмаган, муҳим янгилик» деб атади — «бу рубль учун улкан зарба» бўлади. Унинг фикрича, Россиянинг нефть экспортига эмбарго жорий этилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Юқори технологиялар экспорти билан боғлиқ санкциялар эса Россияда технологиялар ривожланишини тўхтатиб қўйиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг